ЕЧЛ. ПСЖга қарши илк учрашув олдидан "Боруссия Д"да жиддий йўқотиш

Eldor Akmurzayev
5 фев 2020
“Боруссия Д” сардори Марко Ройс Германия Кубоги доирасида “Вердер”га қарши (2:3) бўлиб ўтган баҳсда жароҳатланди.

Клуб тиббий хизматининг маълумотига кўра, 30 ёшли Ройс мушакларининг шикастланиши боис 4 ҳафтага яқин муддатни лазаретда ўтказади. 

Германиялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 19 ўйин ўтказиб, 11+5 натижа қайд этди. Марко ЕЧЛ 1/8 босқичидан ўрин олган ПСЖга қарши илк учрашувни (18 февраль) ўтказиб юборадиган бўлди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de