

“Ундан чўчиш? Уни деярли танимайман ҳам. У “Боруссия Д”да ақл бовар қилмас даражада кўп гол уриши оқибатида жуда яхши статистикага эга бўлиб олди, Бироқ, шунинг билан бирга бу жамоа кўп тўп ўтказиб юбормоқда. Қоғозда ПСЖ ҳар қандай рақибдан ўта олади. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ”, дейди Менье.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Д” – ПСЖ ўртасидаги биринчи беллашув 18 февраль куни Германияда бўлиб ўтади, жавоб учрашуви эса 11 мартга белгиланган.



