ЕЧЛ. “Милан” 10 йил ичида илк бор плей-оффда ғалаба қозонди ва 11 йил ичида илк марта инглиз жамоасини енгди
15 фев 2023 10:00
Янгиликлар
ЕЧЛ. “Милан” 10 йил ичида илк бор плей-оффда ғалаба қозонди ва 11 йил ичида илк марта инглиз жамоасини енгди
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳси “Милан” ўз майдонида “Тоттенхэм”дан 1:0 ҳисобида устун келди.
“Россонерилар” 2013 йилдан бери илк бор мусобақа плей-офф босқичида ғалаба қозонди. Улар бу босқичда охирги марта “Барселона”ни (2:0) таслим этишгнади.
Шунингдек, “Милан” 2012 йилдан бери илк бор Чемпионлар Лигасида инглиз жамоасини енгишга эришди. Ўша йили “Арсенал” 1/8 финалда 4:0 ҳисобида таслим этилган ва жамоа АПЛдагиларга қарши қаторасига 5 учрашувда ютқазиб, минимум иккита гол ўтказиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Лондондаги жавоб учрашуви 8 мартга белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Фикрлар