UZ

ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Митьюлланд" ўйини танли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ливерпуль Англия – Мидтьюлланд Дания 2:0  

«Энфилд»

Голлар: Жота 55', пенальти Салоҳ 90+3'

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Фабиньо (Рис Уильямс, 30), Милнер, Шакири, Диогу Жота (Фирмино, 81), Хендерсон (Вейналдум, 46), Минамино (Салоҳ, 61), Ориги (Мане, 61).

Мидтьюлланд – Андерсен, Андерссон, Святченко, Шольц, Паулиньо Силва, Систо (Эвандер, 73), Мабил (М. Андерсон, 66), Оньека, Дрейер, Каюсте (Краев, 81), Каба (Пфайффер, 81).

Огоҳлантиришлар: Шольц (19), Оньека (25), Каюсте (32), Милнер (41), Паулиньо Силва (90).


Учрашув ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. ГОООООООООООЛЛ!  Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланди – 2:0! 

90+1. Паулиньога сариқ кўрсатилди. 

90+1. Пенальти!  Салоҳ Паулиньо Силва томонидан йиқитилди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Дрейер ҳисобни тенглаштириши мумкин эди!  У Гомесни алдаб ўтди ва зарба берди, озгина ноаниқ.

88. Қандай вазият!  Трентнинг узатмасидан сўнг Фирмино яқин масофадан дарвозани ишғол этолмади! 

86. Фирмино ўйинни кучайтирди, у Мане томон пас берди, аммо сенегаллик югуришни хоҳламади ва тўпга эга чиқмади. 

85. Зарба!  Пфайффернинг бош билан йўлланган зарбасига аниқлик етишмади. 

83. Жотанинг голга айланган зарбаси "Ливерпуль"нинг ягона аниқ зарбаси бўлиб турибди. "Қизиллар" нисбатан оддийроқ рақибига қарши ҳужумда бундай ўйнаши очиғи кўпчиликка сюрприз бўлди.

81. "Мидтьюлланд"да 2та ўзгариш: Каюсте ўрнига Краев, Каба ўрнига Пфайффер тушди. 

81. "Ливерпуль"да ўзгариш: Жота ўрнига Фирмино тушурилди. 

79. Шакири футболни соғингани маълум бўлмоқда, у бугун ёмон ўйнамаяпти. 

77. Зарбааа!  "Ливерпуль" жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Эвандер, Гомесни чалғитиб, зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Огоҳлик қўнғироғи! 

77. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 64% - 36% 

75. Зарба!  Эвандернинг зарбаси сал ноаниқ кетди. 

73. "Мидтьюлланд"да ўзгариш: Систо ўрнига Эвандер тушди. 

70. "Ливерпуль" энергияни асраган ҳолда ўйин кўрсатяпти. Мане ва Салоҳ жамоа ўйинини кучайтиришмади, англияликлар пиёда юриб ўйнамоқдалар.

68. Вейналдумдан Шакирига ажойиб узатма етиб келди, бироқ ҳимоячилар ўз вақтида хавфнинг олдини олишди.

66. "Мидтьюлланд"да алмаштириш: Мабил ўрнига Микаэль Андерсон тушди. 

62. Паулиньо тўпни ўтказиб юборди, Салоҳ ҳужумга қочиб кетди, аммо Палуиньо орта қайтиб, ўз хатосини тўғрилади.

61. "Ливерпуль"да 2 та алмаштириш: Ориги ўрнига Мане, Минамино ўрнига Салоҳ ўйинни давом эттиради. 

58. "Мидтьюлланд" қанотлар орқали ҳужум ташкил этишга уриняпти, жарима майдони ичига яқинлашишни эса иложи бўлмаяпти.

56. "Ливерпуль" ўзининг дастлабки ўта хавфли ҳужумидан унумли фойдаланди, ажойиб комбинация гол билан тугади.

55. ГОООООООООООООООООЛЛ! Диогу Жота ҳисобни очди – 1:0!  Трент ва Шакирининг "девор" услубидаги ўйинидан кейин Жота бўш дарвозани ишҳол этди. 

53. Бурчакдан узатилган тўпан кейин Святченко бош билан зарба берди, зарба анча кучсиз чиқиб қолди, Алиссон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

51. Трентдан ичкарига узатма.  Ориги яхши очилганди, аммо "Мидтьюлланд" посбони Андерсен ўз вақтида тўпга эга чиқди.

50. Жота тўрт нафар рақибни алдай олди, аммо унинг жамоадошлари ўз вақтида ёрдамга келишмади, кейин Диогу тўпни олдирди.

48. Клопп иккинчи бўлимда фақат битта ўзгаришга қўл урди, демак, у захира ҳужумчиларига ишонмоқда. 

46. "Ливерпуль"да ўзгариш: Хендерсон зрнига Вейналдум тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Ориги ҳужумда Арнолддан пас қабул қилиб олиб, зарба йўллади, бироқ ҳакам форвард офсайдда қолганини маълум қилди. 

41. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Милнер Систони йиқитишга мажбур бўлди ва ҳақли равишда сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

38. Зарба! Чап қанотда Робертсонни унутиб, ёлғиз қолдиришди, шотландияликнинг зарбаси йўлига Андерссон тўғаноқ бўлди.

37. Ўйин деярли тенг курашлар остида кечяпти. Клопп бундан ҳайратда ва Салоҳни тайёрланиб туришга чақирди.

36. Оньека қанотда Гомесни алдашга уринди, лекин тўп тўсатдан "аут"га чиқиб кетди. 

34. Минамино Фирминодан кўп нарсани ўрганган кўринади – япониялик нафақат ҳужумда, балки прессинг ва тўпни олиб қўйиш бобида ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда.

32. Данияликлар юқори прессинг уюштирмоқдалар. Шундай вазиялардан бирида Каюсте Хендерсоннинг оёғига тепди ва сариқ карточка олди.

30. "Ливерпуль"да ўзгариш: Жароҳатланган Фабиньо ўрнига Рис Уильямс майдонга туширилди. 

28. Фабиньо жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

25. Оригига нисбатан қўполлик ишлатган Оньека огоҳлантирилди. 

25. Милнер "подкат" билан тўпни олиб қўйди ва жамоадошларини ажойиб пас билан таъмаинлади.

21. Хендерсон ва Александер-Арнольд навбати билан тўпни ичкарига оширишди, ҳимояга "ётиб олган" данияликлар тўпни қайтаришга эришдилар.

20. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 60% - 40% 

19. Жотани йиқитган Шольц сариқ карточка олди. 

17. "Ливерпуль"нинг фаоллик даражаси пастроқ кўринмоқда. "Қизиллар" ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.

14. Зарба!  Трентнинг ажойиб узатмасидан кейин Минамионо зарба йўллади, аммо муваффақиятсиз.

10. Жота ўзини кўрсатишга астойдил уриняпти, у Гомесдан пас сўради, бироқ тўп "аут"га чиқиб кетиб қолди.

7. "Мидтьюлланд" жарима тўпига эга бўлди, Систонинг зарбасини Алиссон ишонч билан бартараф эта олди.

5. Робертсон Минаминони олдина бошловчи узатмани намойиш этди, аммо меҳмондар таянч вакили Оньека японияликдан тўпни олиб қўйди.

3. Дрейер кутилмаганда бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, "Ливерпуль" ҳимоячилари "ухлаб қолишди". Алиссон жамоасиини қутқарди!

2. "Ливерпуль" ўйиндаги дастлабки ҳужумни содир этди. Трент ўнг қанотдан пас узатди, Андерсен ўз дарвозасидан чиқиб келиб, тўпни ушлаб олди.

1. Учрашув бошланди! 

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар 


"Энфилд" ўйинни қабул қилишга тайёр!

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун ЧЛ "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Мидтьюлланд " тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.   

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
28 окт 03:01:22
Mexa vlogs
Adminga rahmat, matnli translyasiya uchun, tv liverpulni keyingi o'yinlarini olib berar.
+2   
28 окт 02:46:53
Mexa vlogs
Liverpulga omad,
+1   
28 окт 03:25:10
Mexa vlogs
Абдулазиз Анвар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фабиньо, Матип, Ван Дейк, Чамберлен, Кейталар катта йуқотиш
Jarohatdagi futbolchi yarim tarkibga yetib qoldi, asosiysi Liverpulda ajoyib o'yin uslubi bor, yangi futbolchilar aralash tarkib shakilanadi.
+1   
28 окт 03:04:25
СаМаРкАнДеЦ
URGANCH_SITI 01 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Реал лох чумо узича Барсани ютдим деб осмонга чикиб кетибди кутла тфууу латтала
хаммадан хам ёмон сизга тасир килиптию 3 : 1 хар калай барсада юк ирода Реалда бор екан
   
28 окт 03:25:10
Mexa vlogs
Абдулазиз Анвар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фабиньо, Матип, Ван Дейк, Чамберлен, Кейталар катта йуқотиш
Jarohatdagi futbolchilar soni yarim tarkibga yetib qoldi, asosiysi Liverpulda ajoyib o'yin uslubi bor, yangi futbolchilar aralash tarkib shakilanadi.
   
28 окт 03:07:28
Абдулазиз Анвар
Фабиньо, Матип, Ван Дейк, Чамберлен, Кейталар катта йуқотиш
   
28 окт 01:20:51
Fazliddin Erxonov
Iltimos kimda uyin bulayotgan sayt manzili bulsa tashlab beringlar.

   
28 окт 01:19:39
Fazliddin Erxonov
Uyinni qayerdan kursa buladi iltimos aytvoringlar.
Bironta internet saytdan berayotgan bulsa ssilkasini tashlavoringlar
-4   
28 окт 02:18:53
URGANCH_SITI 01
Реал лох чумо узича Барсани ютдим деб осмонга чикиб кетибди кутла тфууу латтала
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика