

Учрашувдаги ҳисобни очувчи голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Бу 32 ёшли ҳужумчи учун ЕЧЛдаги 71-гол бўлди. Натижада Роберт “Реал” ва “Шальке-04” собиқ ҳужумчиси Раулга голлар сони бўйича етиб олди. Левандовски ушбу натижага эришиш учун 93 та ўйинда қатнашди. Ундан олдинда эса фақат икки футболчи — Лионель Месси (118) ва Криштиану Роналду (131) бор.



