UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  3 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди

Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги "Барселона" — ПСЖ учрашуви якунланди.

Барселона Испания – ПСЖ Франция 1:4 (1:1, 0:3)

Голлар: 1:0 – 12 Рафинья, 1:1 – 40 Дембеле, 1:2 – 54 Витинья, 1:3 – 61, пенальти Мбаппе, 1:4 – 89 Мбаппе.

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Жоау Феликс, 82), Гюндоган, де Йонг (Лопес, 82), Педри (Ферран Торрес, 62), Рафинья, Ямаль (Мартинес, 34), Левандовски.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Эрнандес, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 77), Витинья, Заир-Эмери (Угарте, 80), Дембеле (Коло-Муани, 88), Барколя (Ли Кан Ин, 77), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Мбаппе (40), Фабиан Руис (45+1), Левандовски (50), Маркиньос (62), Гюндоган (64), Доннарумма (87), Рафинья (90+7), Лопес (90+7).

Четлатиш: Араухо (29), Хави (56).

Дастлабки ўйин: 3:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! Мбаппе учрашувга нуқта қўйди! "Барселона" дарвозабони икки зарбани қайтарди. Кейинги уринишда эса у ҳам ёрдам бера олмади.


88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Левандовски қулай вазиятдан фойдалана олмади, аниқроғи, унинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлди.

85. "Барселона"нинг стандарт вазияти зарба билан якунланди. Бироқ мезбонлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

78. Рафиньянинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

77. ПСЖ тарибида икки ўзгариш рўй берди.

73. ЗАРБА! Левандовскининг чап оёқда 17 метрдан йўллаган зарбасини Доннарума қайтарди.

64. Гюндоган рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

61. ГОЛ! Мбаппе 11 метрли нуқтадан "Барселона" дарвозасини ишғол қилиб, ПСЖни умумий ҳисобда ҳам олдинга олиб чиқди!


59. "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланди! Канселу ўз жарима майдонида Дембелени йиқитди.

56. Хави норозилигини очиқчасига намойиш этиб, Чемпионлар лигаси баннерини тепгани учун четлатилди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Гюндоган тезкор жавоб қайтариши мумкин эди. Мезбонлар ярим ҳимоячисининг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

54. ГОЛ! Бурчак зарбасидан бошланган стандарт Витиньянинг олис масофадан рақиб дарвозасининг ишғол қилиниши билан якунланди!


50. Левандовски рақиб футболчисини қўли билан туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.

49. Ҳакимининг зарбаси бошқача траектория олди ва Тер Штегенга қийинчилик туғдирди. Немис посбони машаққат билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Педрининг юзига уриб юборгани учун Фабиан Руис огоҳлантирилди.

40. ГОЛ! Дембеле қарама-қарши қанотдан узатилган тўпни собиқ жамоаси дарвозасига киритди!


34. "Барселона"да ўзгариш: Ямал ўрнига Мартинес майдонга туширилди.

29. Араухо ўз жарима майдони яқинида Барколяни йиқитгани учун майдондан четлатилди! ПСЖда қулай стандарт вазият юзага келди.


28. ЗАРБА! Мбаппенинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Тер Штеген қойилмақом ҳаракат эвазига қайтарди.

25. Дембеле бурчак зарбасини голга айлантириб юборишига бир баҳя қолди, уринишга бироз аниқлик етишмади.

20. ЗАРБА! Левандовски 12 метр масофадан кучли зарба йўллади. Агар тўп дарвозага тўғри борганда, ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди.

20. "Барселона"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, Доннарума қийинчилик билан тўпни аутга чиқариб юборди.

17. ЗАРБА! Қанотдан узатма натижасида Мбаппенинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

16. Левандовскидан парижликларнинг 3-4 нафар футболчиси тўпни олиб қўёлмади ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

12. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Ямалнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг марказда турган бразилиялик футболчи Ҳакимидан эпчилроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очди.


7. Парижликларнинг бурчакдан узатмасини Левандовски қайтарди.

2. Мбаппе рақиб жарима майдони яқинида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика