ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди
08 авг 2020 22:05
Янгиликлар
ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди
Унда Сан-Марино чемпиони “Тре Фиори” ҳамда Ш.Ирландия чемпиони “Линфилд” ўзаро тўқнаш келди. Баҳсда “Линфилд” 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлабки раунд. 1/2 финал
8 август. Ньон. "Коловрэй".
«Тре Фиори» (Сан-Марино) — «Линфилд» (Ш.Ирландия) — 0:2 (0:0)
Голлар: Эри, 71 (0:1). Манзинга, 83 (0:2).
Четлатиш: Пракуччи, 86.
Дастлабки босқич доирасидаги ярим финалининг яна бир ўйини эса бироздан сўнг “Дрита” (Косова) ва “Интер” (Андорра) ўртасида бўлиб ўтади. Учрашувлар Ньон шаҳридаги нейтрал майдонда ўтиши белгиланган. Финал баҳси эса 11 август куни ўтказилади.
Умуман, ЕЧЛнинг асосий квалификация раунди 18 августдан бошланади:
Биринчи босқич – 18-19 август;
Иккинчи босқич – 25-26 август;
Учинчи босқич – 15-16 сентябрь;
Гуруҳга чиқиш учун плей-офф раунди: 22-23 ва 29-30 сентябрь.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар