Дзюба — "Зенит"нинг 2018/2019 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси

"Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюба мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Клуб мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 30 ёшли форвард 56,59% овоз тўплади. Ундан кейинги ўринлар Себастьян Дриусси (18,72%), Сардор Азмун (15,17%), Вильмар Барриос (5,65%) ва Далер Кузяевга (3,88%) насиб этди. 



Қайд этиш керак, ўтган мавсум Артём Дзюба барча мусобақаларда "Зенит"нинг 37 ўйинида майдонга тушди ва 13 тадан гол ҳамда ассист муаллифига айланди. 


Манба: twitter.com/zenit_spb