Дзюба: “Бельгия терма жамоасида Азар бор, бизда эса йўқ”

22 мар 2019, 09:30
Артём Дзюба Бельгияга учралган (1:3) мағлубиятдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Уларда Азар бор, бизда эса у йўқ. Бундай ўйинчилар натижа қила олади. Ҳисобни тенглаштирган вақтимизда охиригача кураша оламиз деб ўйлаган эдик. Бироқ Азардек футболчилар ўйинни ҳал қила олади. Албатта, бу мағлубият бизни Қозоғистон билан ўйиндан олдин янада бирлаштиради”,—дейди Дзюба.


Манба: Match-TV