UZ

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди Янгиликлар

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди

Кеча Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрган эди.

Бугун меҳмонлар шаҳримиздаги "Бунёдкор" стадионига ҳам боришди. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган мазкур ўйингоҳ 50дан ортиқ секторларга эга ва 34 минг томошабинга мўлжалланган. Делегация аъзолари стадиондаги шароитларни кўздан кечириш давомида футболчилар ва томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан танишишди. Стадиондаги "Футбол тарихи" музейидаги экспонатлар ва ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов билан учрашувдан делегация аъзолари, айниқса, мамнун бўлдилар. Рустами Эмомали музейни томоша қилар экан "Пахтакор" жамоасида тўп терган тожикистонлик фахрий футболчи Нуриддин Амриевнинг фотосуратларини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқот давомида Рустами Эмомали Осиё давлатлари орасида футболни янада ривожлантириш, Марказий Осиё футбол жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш фикрини билдирди.


Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Рустами Эмомали 2019 йилнинг апрель ойидан буён Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади. Самимий руҳда ўтган суҳбат жараёнидан кейин Душанбе шаҳри раисига 7-рақамли футболка ва Равшан Эрматовнинг дастхати туширилган сариқ ва қизил карточкалар совға қилинди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+6   
04 дек 22:31:34
Invin_attack1
Шесть секунд да ишши хал киладиган братанам шотта экану )))))))
+2   
04 дек 22:42:17
Paxtakor fc_Bunyodkor fc vs Real madrid CR7
ovechkin 64 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рустами Эмомали Тожикистон призидентини углимикан?
Xuddi o'zi...
+2   
04 дек 21:36:44
ovechkin 64
Рустами Эмомали Тожикистон призидентини углимикан?
   
06 дек 00:11:33
Badjio
ovechkin 64 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рустами Эмомали Тожикистон призидентини углимикан?
Ха Эмомалини угли булади
   
04 дек 23:48:41
998915667530
Шеф! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча шу тадбир сабабли бугунги финал ўйини Пахтакор стадионига кўчирилган. Аввалида ўйин Бунёдкорда бўлиши ражалаштирилган эди.
Ога адашдиз стадионда концерт куйилган шу учун футболни бошка стадионга кучиришган.
   
04 дек 22:52:00
Elklasico
Stadion muzeyga aylandiyu
   
04 дек 22:19:11
Шеф!
Манимча шу тадбир сабабли бугунги финал ўйини Пахтакор стадионига кўчирилган. Аввалида ўйин Бунёдкорда бўлиши ражалаштирилган эди.
   
04 дек 21:54:05
Real Madrid
Zato bizda BUNYODKOR STADIONI booooor:))))
   
04 дек 21:49:09
Nikon d750
Умид Ахматжонов бўлгандику ўрта осиё футболига президент
   
04 дек 21:30:20
Ehson
Tojikistonning bo'lajak prezidenti
   
04 дек 21:20:28
Sardorbek Bekchanov
Бизда Бунёдкор стадиони бор
   
04 дек 21:19:23
Sardorbek Bekchanov
Бизда Бунёдкор стадиони бор
-1   
04 дек 21:12:49
Badjio
Яхши шу музей сектор пекторларни курсатинглар ЧИМга асло якинлаштирманглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг