Дуглас Сантос: "Неймар буюк ва иқтидорли"

"Зенит" ҳимоячиси Дуглас Сантос ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳақида фикр билдирди.

"Неймар ажойиб инсон, у билан битта жамоада ўйнаганимдан бахтиёрман. У шубҳасиз буюк ва жуда иқтидорли. Кўплаб одамларнинг Неймар сингари футболчи тўғрисидаги фикрлари ҳар доим ўзгариб туради. Шунинг учун, барча жанжаллар Неймарнинг ривожланиши ва янада яхшироқ бўлишига туртки бўлади", - дейди Дуглас Сантос.


 



Манба: fc-zenit.ru