Дуглас Коста "Бавария"га қайтиши мумкин

Alisher
23 янв 2020
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста "Бавария"га қайтиши мумкин.

Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу ҳақда футболчилар билан бўлган йиғилишда гапирди.

Немис клуби қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар Коста билан шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Дуглас жорий мавсум Италия чемпионатида 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2015-2018 йиллар давомида "Бавария" шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild