Дрогба "Челси"да яна бир мавсум қолади

Narzulla Saydullayev
1 фев 2015
"Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогба яқин орада клубни тарк этмоқчи эмас.
37 ёшли ивуарлик футболчининг амалдаги шартномаси 2015 йил ёзига қадар тузилган. Дидье Дрогба учун "Челси"даги сўнгги мавсум бўлиши айтилганди. Бироқ футболчи "Стэмфорд Бридж"да имкон қадар узоқ вақт қолмоқчи эканини маълум қилди. Бу истак амалга ошиши кутилмоқда.

Дрогба Telefoot нашрига берган интервьюсида клубда кейинги мавсумда ҳам қолишини маълум қилди. Дидье бу мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда иштирок этди ва 6та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru