UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:45Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  3 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  15 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  16 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  12 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди» Янгиликлар

Достон Турсунов: «Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди»

«Олимпик» — «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Достон Турсунов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ойин кескин курашларга бой ўтди. Рақибимиз чемпионлик учун курашаётган жамоалардан ҳисобланади. Улар асосан яккакурашларга асосланган футбол кўрсатишади. Уларни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Улар асосан узун узатмалар орқали ҳаракат қилишади. Режаларини амалга оширмасликка ҳаракат қилдик. Ўйин бизнинг назоратимизда ўтди ва биз ушбу баҳсда ғалаба қозондик»,-деди Достон Турсунов.

Достон Турсунов ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда ўйнади. Бу сиз учун қанчалик қийинчилик туғдирди?

Бугун биз асосан ҳужум қилдик. Шу сабабли ҳам кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдим. Ҳозирги замонавий футболда қанот ҳимоячилари кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилади ва биз ҳам шунга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳаммага манзур бўлаётган жамоа 17 та турдан сўнг турнир жадвалида 22 очко билан 7 ўринда кетмоқда. Бу жамоага янада тепароқда бўлиши учун нималар етишмади?

Турнир жадвалида янада тепароқда туришимиз мумкин эди. “Олимпик” жамоаси илк бор Суперлигада иштирок этмоқда, шу сабабли бўлса керак бизга озгина тажриба етишмаяпти. Кўп ўйинларда ғалаба қозонсак бўларди. Кўпроқ дуранг ўйнади ва кўплаб очколарни йўқотдик. Чемпионат давомида янада яхши ҳаракат қилиб, тепароқда бўлишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика