

Ўйиндан сўнг, "Олимпик" футболчиси Достон Турсунов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Қийин ўйин бўлишини билардик. "Навбаҳор" биринчи ўринда кетмоқда. Биринчи голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўйганимиз йўқ.
- Натижадан қониқдингизми?
- Йўқ. Икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик.

- Эндиги режалар қандай?
- Эртага ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бор. Кейин бир ҳафта дам. Ундан сўнг эса яна йиғинлар бошланади.
- Даврон Ҳошимовга қарши ўйнадингиз. Бу қийин бўлмадими?
- Бу унчалик қийин бўлмади. Мен учун бу яхши тажриба бўлди.



