

Маълумотларга кўра, футболчи менхенгладбахликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. Дортмундликлар ярим ҳимоячи учун 8 млн. евро олишади.
Биринчи давра якунларига кўра Хофман Бундеслиганинг 7 учрашувида майдонга тушди ва уларнинг тўрттасида асосий таркибда баҳсни бошлади. Йонас ушбу ўйинларда 2та голли пас бериб, ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди.



