Доннарумма: "Одамлар Франция чемпионатида ғалаба қозониш осон деб ўйлайди, лекин ундай эмас"
20 июн 2022 00:46
Янгиликлар
Доннарумма: "Одамлар Франция чемпионатида ғалаба қозониш осон деб ўйлайди, лекин ундай эмас"
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг фикрича, Франция чемпиони бўлиш унчалик осон эмас.
"Кўпчилик Франция чемпионатида ғалаба қозониш осон деб ўйлайди. Ўйлашимча, мутлақо ундай эмас.
Лигада ажойиб жамоалар бор. Баъзи стадионларда ўйнаш чиндан ҳам мураккаб, мухлислар душман кайфиятда, жамоалар эса жуда рақобатбардош бўлади. Ҳар доим 100 фоиз тайёргарлик кўриш керак, чунки баъзи ўйинлар қийин руҳда ўтади.
Агар 100 фоиз ўз ўйинимизни намойиш этолмасак, ғалаба қозониш осон бўлмайди. Ҳар доим энг яхши ўйинингизни кўрсатишингиз керак", - деди ПСЖнинг италиялик дарвозабони.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар 2021/22 йилги мавсумда "Марсел"ни 15 очкога ортда қолдириб, Франция чемпионлигини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар