Дмитрий Комаровский: "Нефтчи"даги илк голимни урганимдан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
17 мар 2017
"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Димтрий Комаровский ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин бўлди, бироқ бунчалик кўп томошабин қаршисида ўйнаш албатта ёқимли. Ғалабани ушлаб қола олмаганимиздан бироз хафамиз. Рақиб кўпроқ ҳужум қилди, биз эса кўпроқ ҳимоядан ўйнадик.

Стандарт вазиятдан кейин гол урдим. Биринчи голимни урганимдан хурсандман. Бу мавсумда "Нефтчи" билан кўпроқ ғалабаларга эришишни истайман", - дейди Дмитрий Комаровский.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia