UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман" Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман"

Хабарингиз бор, бугун Олий Лига 11-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” жамоаси майдонига сафар уюштиради.

Анчагина қизиқарли руҳда ўтиши кутилаётган мазкур қарама-қаршилик олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Диёржон Туроповнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Ушбу ўйинга режа асосида тайёрландик. Мураббийлар штаби билан биргаликда рақиб ўйинини ўрганиб чиқдик. Таъкидлаш керакки, “Қўқон-1912” бу йил анча мазмунли ўйин кўрсатяпти. Жамоа таркибига бир неча нафар яхши савиядаги футболчилар қўшиб олингани кўриниб турибди. Натижада эса қўқонликлар ўз ишқибозларини тез-тез қўлга киритилаётган очколар билан хурсанд қилишяпти.

Бугунги ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишига аминман. Стадионга келадиган мухлислар зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Насиб этса, биз ҳам майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Чиройли ўйин намойиш этган ҳолда “Локомотив” ишқибозларини хушнуд этишга уринамиз, – дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви бугун соат 17:30да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика