Диёр Холматов: "Бизни чемпион бўла олмайди деяётганлар, барчасига кейинги турда гувоҳ бўлишади"
04 ноя 2023 15:59
Янгиликлар
Диёр Холматов: "Бизни чемпион бўла олмайди деяётганлар, барчасига кейинги турда гувоҳ бўлишади"
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов "Насаф"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
Футболчи "Аҳал" билан кечадиган ОЧЛ учрашуви ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Ўйлайманки, муносиб ўйин кўрсата олдик. Шунчаки вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Ҳечқиси йўқ, бу дурангни кейинги турда ғалабага айлантирамиз. Бизни чемпион бўла олмайди деяётганлар, барчасига ўзлари гувоҳ бўлишади. Албатта, сўнгги 2 та ўйинни уйда ўтказишимиз қўшимча устунлик беради. Бу баҳсларда чиройли ва ҳақли ғалабага эришишимизга ишонаман.
"Аҳал" билан ўйин меҳмонда бўлиб ўтади. Бориб, шароитга мослашишга ҳаракат қиламиз. Сунъий майдон бизга муаммо туғдирмаслиги керак", – деди Диёр Холматов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар