Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"

Mirjalol Normatov
25 июл 2025, 20:51
Ўзбекистон U23 терма жамоаси футболчиси Диёр Ортиқбоев "Мираброр Усмонов хотира турнири" доирасида Япония термасига қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Саудия Арабистонига қарши ўйин қандай ўтди?

- Ўйин яхши бўлди. Кутганимиздек қийинчилик бўлмади ва ғалабага эришдик. Энди иккинчи ўйинга тайёргарлик кетмоқда. 

- Саудия Арабистонига қарши ўйинда жамоа 5талик ҳимоячи билан ўйнади. Бу йил "Пахтакор" ҳам шундай ўйнамоқда. Бу сизга қанчалик ёрдам берди.

- Профессионал футболчига тўртталикми бешталикми, бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман. Мураббий қандай вазифалар берса, шуни бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Саудия Арабистони ҳужумчилари бизга катта қийинчилик туғдира олмади деган фикр бор. Ўйиннинг ичидаги футболчи сифатида нима дея оласиз?

- Ҳа, унчалик қийин бўлмади. Рақибни ўргангандик. Шукур, ўйин енгил бўлди. 

- Олдинда Японияга қарши ўйин бизни кутиб турибди. Бу баҳсдан нима кутяпсиз?

- Бу учрашувга ҳам ғалаба учун чиқамиз. Уларнинг Саудия билан ўйини бор. Лекин бу бизга қизиқ эмас. Ўз ўйинимизга тайёргарлик кўриб, ғалаба учун чиқиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Учрашувга келинглар, қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа хурсандчилик бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 28 июль куни соат 20:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia