UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  9 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  2 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  6 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  27 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  23 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5

Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил… Янгиликлар

Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил…

“Олмалиқ” футбол клубининг Олий Лигада пайдо бўлиши ажабтовур бўлганди.

Чемпионатнинг қуйи лигасида ўнталикка аранг кирадиган жамоа илдизи бақувват бўлгани учун ҳам спорт принциплари индамайгина бир четга чиқиб қолганини кўпчилик эслайди. Биргина оғзаки буйруқ билан ўша вақтларда “ОТМК” деб юритиладиган жамоа ўзини элитада кўрганди.

Бугун ўша воқеага тўққиз йил тўлган. Ҳар холда қарор эгалари уялиб қолмади. Йил бўйи лигада жон сақлаб қолиш учуш кураш олиб борадиган жамоалардан фарқли ўлароқ, “Олмалиқ” навбатдаги “Металлург”га айланди. Ўхшатиш учун ҳеч кимдан узр сўрамайман, ҳомийси бошқа-бошқа бўлгани билан бу клубларнинг мақсад ва вазифасида катта фарқ пайқамаганман. Истаса ҳар қандай рақибидан очко олади, истамаса улашиб юборишда ҳам беназир.

Шунга қарамай битта ҳақиқатни доим тан олганман, “Олмалиқ” ва “Металлург”дек бўлиш учун ҳам катта тажриба керак. Водий клубларининг Олий Лигада аранг юрадиган жамоалари сарф этаётган пул буларникидан кўпроқ. Аммо натижаси яхши эмас. Рустам Мирсодиқов ва Игорь Шквирин фаолияти мана шу важдан олиб қараганда ҳам менга ёқиб келган, яширмайман. Ҳар холда, йўқдан бор қилишга ҳаракат қиладиган мураббийлар.

Бугун Игорь Шквирин ўша “Олмалиқ”дан кетадиган бўлиб турибди. Аслида бу оддий ҳол, ҳеч ким ҳеч қайси клубда боғлаб қўйилмаган. Ҳатто Саркисяндек одамни ҳам “Нефтчи”дан олишган. Бироқ қандай қилиб деган савол ўртага ташланганида, биздаги принциплар ҳар қандай кишининг ҳафсаласини пир қилади. 9 йил давомида “Олмалиқ” учун меҳнат қилган Игорь Шквиринни ҳам деярли Саркисянникидек тақдир қарши олгандек, менга шундай туюлди.

“Шайтанат” фильмидаги бир воқеани эслаб ўтаман... мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика