UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  4 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Жамоага трансфер тақиқи қўйилган бўлса, мураббий қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти?"

Ҳамма ҳам кучли таҳлилчи эмас. Аммо исталган одам ортга назар ташлаб, бирламчи хулосалар чиқариши мумкин.

Футбол мухлислари турли саволлар билан мурожаат қилишади. Уларнинг ҳаммасига ўз вақтида жавоб бериш учун вақт йўқ, аммо ҳеч бир савол барибир жавобсиз қолиб кетмайди. Пандемиядан кейин мусобақаларни якунлаш ва мана энди янгисини бошлаш арафасида иш кўп. Шунинг учун ҳам Футбол-ТВ билан танаффус юзага келди. Ҳозир мавзу бу ҳақда эмас. Мавзу — ҳар қандай мухлис ортга назар ташлаб, бугун бўлаётган воқеаларни муҳокама қилиб кўришида. Бу эса кўплаб саволларга жавоб топиш имконини беради.

Биринчи навбатда ўз жамоангиз мавсумни қандай якунлагани ҳақида ўйлаб кўринг. Агар каттагина қарздорлик қолиб кетган бўлса, бу ниманинг оқибатида келиб чиққанини мушоҳада қилинг. Ўтган давр давомида жамоангиз пойдеворни шакллантиришга кўпроқ урғу бердими ёки асосий жамоанинг лигадаги ўрни ҳақида кўпроқ ўйладими?

Жамоангиз сафида тўп сурган легионер футболчилар сиз кутган натижани бердими? Бермаган бўлса бунга ким жавобгар? Мураббий яхши селекционер бўлмаса, нимага асосланиб ўша футболчилар олиб келинди? Бу футболчилар учун қанча пул тўланди-ю, футбол мактабига, яъни, барчамизнинг фарзандларимизни тарбия қиладиган маконга қанча сарфланди?

Қандайдир мураббий жамоага келаётган бўлса, шу мураббий аввалги клубларида қандай ишлаганди ва кимлар билан ишлаганди? Улар биргаликда ўша жамоага нима берганди? Жамоангизга трансфер тақиқи қўйилган бўлса, у қайси асосда янги футболчиларни синовдан ўтказяпти? Наҳотки ФИФА тақиқи билан ўйнашиш мумкин бўлса?

Сиз неча йиллардан буён қуёш нурлари остида футбол томоша қиласиз? Нега жамоа мухлисларни ёки футболчиларни ўйлаб, ёритиш тизимини яхшилаш ҳақида ўйламаяпти? Нега Насаф, Локомотив, Пахтакор ёки Навбаҳор стадионида трансляциялар чиройли чиқади, футболчилар чиройли футбол намойиш қилади? Балки сизнинг жамоангиз ҳам майдон чимига эътибор қаратса, сизда ҳам мана шундай ҳужумкор футболларни кўриш имконияти ошмасмикин?

Биз ўқияпмиз, йиғинлар бошланяпти, йиғинларни ҳамма чиройли бўлгани учун эмас, ўз уйида шароит кам бўлгани учун пойтахтда ўтказаётган бўлиши мумкин. Эртага шу клублар майдонига тақиқ қўйилса, улар биз стадионни яхшиламаган эдик демайди, улар барча бармоқлари билан ЎзПФЛ манзилини кўрсатади. Йиғинларда яна ўша нотаниш легионерлар. Ваҳоланки миллий терма даражасидаги мураббийлар ҳам икки йилдан буён тузукроқ легионерни танлолмайди, бироқ уларда асл жамоага футболчи танлаш имконияти бор.

Мозийга қайтиб иш кўриш — хайрли. Бизга йиллар давомида тарихимиз билан ғурурланишни ўргатишди. Аммо биз тарих ғурурланиш учун эмас, сабоқ чиқариш учун эканини ҳеч тушуниб етмаяпмиз", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Эслатиб ўтамиз, Легионер футболчилар билан муаммолари мавжуд бўлган, бунинг оқибатида ФИФА томонидан тақиқ қўйилган клублар хорижий футболчи ва мураббийларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Айни пайтда "Қўқон-1912", "Сурхон", "Андижон" ва "Шўртан" клубларига ФИФА томонидан тақиқ мавжуд. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" клубларининг қарздорлик билан боғлиқ иши спорт арбитраж суди томонидан кўриб чиқилмоқда. "Андижон" клуби матбуот хизмати хабарига кўра, легионерлардан қолиб кетган қарздорликлар тўлиқ ёпилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика