UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  13 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  331 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  43 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди Янгиликлар

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди

Теглар :  ДинамоИстиқлол
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этган, ҳозирда ОФК Кубогида қатнашаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўтган мавсум “Динамо” мухлисларига бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, ҳозирда Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. ОФК Кубоги баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон чемпиони 15 март куни “Сурхон” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу сафар “Динамо”га қарши майдонга тушди.

Кутилганидек шиддатли ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувнинг 44-дақиқасида самарқандлик 24 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаровнинг душанбеликларнинг сербиялик посбони Никола Стошич дарвозасига киритган голи Самарқанд жамоасига ҳисобда устунликни тақдим этди.

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев таркибни тўлиқ ўзгартириб, бошқа футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Иккинчи бўлимда ҳам Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Санжар Баротовларда ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди, аммо таблодаги натижа ўзгармади – 1:0. “Динамо” ўртоқлик учрашувида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

18 март (душанба)

Назорат учрашуви. Тошкент.

«ДИНАМО» - «ИСТИҚЛОЛ» (Тожикистон) - 1:0

Гол
: Амиржон Сафаров, 44

«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Низомжон Норов, Воҳид Шодиев, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Шоҳруҳ Раимов, Максимилиан Фомин, Сирож Ҳамроев, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Санжар Баротов, Қадамбой Нурметов.

«Истиқлол» (Тожикистон): Никола Стошич, Алексей Ларин, Искандар Жалилов, Ахтам Назаров, Жалил Кимсанов, Алишер Жалилов, Фатхулло Фатхуллоев, Муҳаммаджон Разимов, Комрон Турсунов, Михайло Сакич, Руслан Корян.

Захира: Рустам Ятимов, Амирбек Жўрабоев, Шаҳрам Сулаймонов, Юрий Саломка, Муҳаммад Ҳакимзода, Сорбон Ғиёсов, Бахтиёр Қаландаров, Шаҳром Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси Суперлига 2-тури доирасида 30 март куни Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика