UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

"Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксга етказилди Янгиликлар

"Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксга етказилди

Теглар :  Динамо
Дастлабки созлаш ишларидан сўнг 11 август куни Самарқанддаги "Динамо" стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 1174 люксдан 1665 люксга етказилгани ҳақида хабар берилган эди.

ПФЛнинг қатъий талаблари асосида таъмирталаб стадионларда майдон ва умумий инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. "Динамо" стадионида трибуна ости йўлакчалари, кийиниш хоналари, ОАВ учун медиа трибуна, жамоалар захира ўриндиқлари тартибга келтирилди.

Стадионга янги лампаларни ўрнатиш икки босқичда олиб борилди ва куни кеча якуний созлаш ишлари тугалланди. 25 август куни ПФЛ мутахассиси Самарқандда бўлиб, прожектор ёритгичларини қайта созлашдан кейинги хулосани тақдим этди. Эндиликда "Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксни ташкил этмоқда.

Эндиликда "Динамо" стадиони миллий ва халқаро даражадаги футбол учрашувларини қабул қила олади. Стадион ва клубдан эса мазкур инфратузилмани тегишли тартибда сақлаб туриш ишларини узлуксиз амалга ошириш сўралади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика