"Динамо" сафарда "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
4 окт 2016
Биринчи Лига 29-тури доирасидаги сўнгги ўйинда пойтахтда «НБУ-Осиё»га қарши саф тортган «Динамо» жамоаси ўз ҳисобига кетма-кет 21-ғалабани ёзиб қўйди.


Учрашувни ҳужумкор бошлаган кўҳна шаҳарликлар ўйин бошидаёқ учрашувда ҳисобни очишди. Бу сафар ҳам жамоанинг ёш ҳужумчиси Амиржон Сафаров мавсумдаги 18-голини киритиб, якунда жамоасининг ғалабасини таъминлаган гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки томонда ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар яратилган бўлсада, баҳсда ҳисоб ўзгармади ва «Динамо» кетма-кет 21-ғалабаси билан очколарини 64 тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамликни давом эттирди.

Илҳом Шарипов шогирдлари навбатдаги ўйинни ҳам Тошкентда ўтказишади. 7 октябрь, жума куни жамоа 30-тур доирасида «Пахтакор-2» меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 29-тур.

4 октябрь (сешанба)

«НБУ-ОСИЁ» - «ДИНАМО» - 0:1

Ҳакамлар:
И. Худойдотов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент), Х. Набиев (Тошкент)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

Гол: Амиржон Сафаров, 12.

«Динамо»: Михаил Наумов, Убайдулла Набиев, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Омаджон Тайлоқов, Жонибек Кўчимов, Ислом Шарипов, Виктор Клишин, Амиржон Сафаров.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz