"Динамо" посбони – Суперлига рекордчиси!
05 дек 2024 16:29
Янгиликлар
"Динамо" посбони – Суперлига рекордчиси!
"Динамо" жамоаси дарвозабони Равшан Ягудин бир ўйинда энг юқори балл олган ўйинчи сифатида Суперлига-2024 рекордини қайд этди.
"Sofascore" халқаро портали йил давомида Суперлиганинг ҳар бир ўйинида футболчиларнинг статистик маълумотларини жамлаб, ўйинчиларга балл қўйиб борди. Унга кўра, Суперлига 26-тури доирасидаги "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувида жамоа дарвозабони Равшан Ягудин 11 та сейв(!) амалга ошириб, портал томонидан максимал 10 баллик тизимда 9,9 баллга лойиқ кўрилди. Бу Суперлига жорий мавсумида энг юқори балл сифатида рекордга айланди.
Бунгача "Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпчо Дориев "Бунёдкор"га қарши ўйинда (4:0) хет-трик қайд этиб, мавсумдани энг юқори – 9,8 баллни қўлга киритганди.
Бундан ташқари, 28 ёшли Ягудин Суперлига-2024да жами 78 та сейв билан энг яхши натижани кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"
Фикрлар