UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади Янгиликлар

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади

«Динамо» клуби собиқ футболчиси 35 ёшли Сирожиддин Сайфиев саратон (Рак) касаллигига чалингани эълон қилингач, айни вақтда уни қўллаб-қувватлаш учун #ТаслимБўлмаСирож акцияси эълон қилинган.
Самарқанд футболи тарбияланувчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Динамо» ҳам ушбу акцияга қўшилган. Жамоамиз 5-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида «#БизСенБиланСирож» ёзувли футболкаларда майдонга тушган эди.

15 апрель, шанба куни 6-тур доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» ўйинида ҳам «Динамо» стадионида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади. Шу куни ўйингоҳ дарвозаси олдида қутилар ташкил этилиб, мухлислардан тушган пул «Динамо» собиқ футболчисига етказилади.

Футболчилик фаолияти давомида самарқандлик минглаб мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этган Сирожиддин Сайфиевнинг бугунги тақдири «Динамо» жамоасининг ҳеч бир ишқибозини беэътибор қолдирмаслигига ишонамиз.

Сирож, Самарқанд сен билан!
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика