UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  8 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4

"Динамо" 10 июндан машғулотларга киришади Янгиликлар

"Динамо" 10 июндан машғулотларга киришади

Теглар :  ДинамоПРО-лига
ПФЛ томонидан Про-лига баҳслари 4 июль кунидан, Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи эса 23 июнь кунидан старт олиши эълон қилинди.

Шунга мувофиқ, қарийб уч ойлик карантин давридан кейин «Динамо» жамоаси белгиланган талаб ва эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда 10 июнь кунидан бошлаб Самарқанддаги қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Хусусан, 8 июнь душанба куни «Динамо» клуби қароргоҳи санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тўлиқ дезинфекция қилинади.

9 июнь сешанба куни эса жамоанинг барча футболчилари ва персонал ходимлари клуб базасида йиғилиб, коронавирусга тиббий тест топширишади. Шу куннинг ўзида тест натижалари тақдим этилади.

10 июнь чоршанба кунидан эса жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлашади. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, «Динамо» 23-28 июнь кунлари Ўзбекистон кубоги саралаши доирасида ўйин ўтказса, 3 июль куни Про-лига 1-тури доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика