

"Goal"нинг ёзишича, МЮ билан узоқ йиллик шартномаси бор дарвозабон "Олд Траффорд"да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис, бошқа жамоага ижарага берилиши кутилмоқда. Унинг ўрнида иккинчи дарвозабонлик вазифасини қишдан яна Серхио Ромеро бажариши кутилмоқда. Хендерсон ушбу мавсумда 3 ўйинда қатнашди.
Хендерсонга "Селтик" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Клубдагилар унга 6 ойлик шартнома ва мунтазам ўйин амалиётини таклиф қиляпти.



