Димитар Бербатов: "АПЛдан сўнг, бошқа жойда ўйнагинг ҳам келмай қолар экан"

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2016
Ўз вақтида «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм» ва «Фулхэм» каби жамоаларда ўйнаган Димитар Бербатов Англияга қайтишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.


"АПЛдан сўнг бошқа чемпионатда ўйнашни истамайсан. Айни вақтида ўз тажрибам ва билимларимни чемпионат жамоаларида ўртоқлашган бўлардим.

Ёш футболчиларга ёрдам беришни истайман. Жамоам учун фойда келтириш - асосий мақсадим", - дейди болгариялик футболчи.

Бербатов айни пайтда эркин агент мақомига эга ва Англия Премьер-Лигаси жамоаларидан бирига ўтишни истамоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN