Дилшод Шарофутдинов Индонезия Суперлигасида фаолият бошлади

Narzulla Saydullayev
15 мар 2018
Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клубида тайёргарлик кўрган Дилшод Шарофутдинов бу йил ҳам фаолиятини легионер сифатида давом эттиради.

Сўнгги мавсумларда Малайзия чемпионатида тўп сурган самарқандлик футболчи куни кеча Индонезия Суперлигаси дебютанти саналмиш “PSMS Medan” клуби билан шартнома имзолади. Энди 32 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсумни Индонезия чемпионатида ўтказади.

Шимолий Суматра провинцияси шарафини ҳимоя қилувчи Медан шаҳри клубида Шарофутдинов осиёлик легионер сифатида тўп суради. Клубда шунингдек, бразилиялик Рейналдо Лобо, котд’иуварлик Нгуэссан Йессо ва намибиялик Садней Урихоблар легионер сифатида фаолият олиб боришади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia