Дилшод Шарофетдинов Малайзиядаги фаолиятини тугатди

Aziz Tukhtamuradov
27 май 2015
Сўнгги икки мавсумни Малайзия лигасида ўтказган Дилшод Шарофетдинов Ўзбекистонга қайтиб келди.
"Симе Дарби"нинг жорий мавсумдаги ишлари юришмади. Жамоа бор йўғи 2 очкони тўплаган халос. Кучлилар сафини тарк этиш эҳтимоли катта бўлганлиги учун клуб жамоада авлодлар алмашинуви қилишни маъқул кўрди. Жамоада фаолият олиб борган аксар ёши катта ўйинчиларга жавоб берилган. Шу жумладан Шарофетдиновга ҳам.

Айни пайтда футболчига олий лига жамоаларидан таклифлар бўляпти. Унга Малайзиянинг ўзидан ҳам таклифлар йўқ эмас. Бироқ у ердаги трансфер ойнаси шу билан ноябрь ойида очилади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia