

Қувайт терма жамоаси устидан қозонилган ажойиб ғалабадан сўнг футзалчимиз Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон тўртинчи марта Осиё кубоги ярим финалига чиқди. Ҳиссиётларингиз қандай?
- Авваламбор, ўйин учун Қувайт терма жамоага раҳмат айтиб қоламиз. Ўйинга келсак, биз ўйиндан хурсандмиз. Бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз. Мақсадимиз чемпион бўлиш. Бу мақсад йўлида ҳар бир жамоага қарши максимал даражада ўйин кўрсатамиз. Ҳар бир ўйин қийин бўлади.




