UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи Янгиликлар

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи

Жорий мавсум Про-лигада иштирок этувчи Термизнинг “Сурхон” жамоасида яқинда янги раҳбарият ва мураббийлар штаби иш бошлаганди.

Аммо олинган сўнгги маълумотларга қараганда, “Сурхон” футбол клубида бугун яна эътиборга молик ўзгаришлар юз берган.

Гап шундаки, жамоа раислигига Абдуғани Сангинов тайинланган. Ўз вақтида Саросиё туманининг собиқ “Тўпаланг” жамоаси раҳбари сифатида ишлаган Абдуғани Абдураҳмонович эндиликда “Сурхон”ни супер лигага олиб чиқишга уринади. Қизиғи шундаки, янги раҳбарият жамоадаги биринчи иш кунидаёқ бош мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиб, ушбу масъулиятли постга таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевни олиб келди. Асосан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Нуралиевни бугун клуб раҳбарияти расман жамоа аъзоларига таништириб ўтди.

Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Абдусамад Дўрмонов ва унинг ёрдамчилари Вали Келдиев, Александр Корнейчукнинг “Сурхон”даги кейинги тақдири сўроқ остида. Жамоа аъзолари душанба куни ўз қароргоҳида йиғилади. Шундан сўнг айрим масалаларга ойдинлик киритилади.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика