

Куннинг дастлабки ўйинида амалдаги чемпион "Олмалиқ" "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмади (7:0). Учрашувда дубл қайд этган Дилшод Ирсалиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувларда ғалаба қозониб рақобатни енгиб ўтишга ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги ўйиннинг охирги 5 дақиқасида ўйновчи дарвозабон билан чиқиб ўйлаган тактикаларимизни амалга оширдик.
"Дўстлик-AIN"га қарши эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, мадсадимиз рақибни енгиб биринчи ўринга кўтарилиб олиш. Чунки, олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган", - дейди Дилшод Ирсалиев.




