UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  0 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  0 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  2 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  28 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25

Дилшод Андаев: “Хоразм” билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз” Янгиликлар

Дилшод Андаев: “Хоразм” билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”

Бугун биринчи лиганинг “Ғарб” минтақасида ҳам бир нечта ўйинлар жамоаларнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритади.
Хусусан Косонда кечадиган “Аланга” – “Хоразм” баҳсининг аҳамияти юқори. Шу боис бўлажак ўйин олдидан “Аланга” бош мураббийи Дилшод Андаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дилшод ака, бугун биринчи босқичнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтади. Жамоангизнинг “Хоразм”га қарши кечадиган баҳси жуда муҳим эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бўлажак баҳсга тайёргарлик қандай?

- Ҳақиқатдан ҳам, бугунги ўйин кўп нарсага аниқлик киритади. Гарчи бизни мазкур ўйинда дуранг натижаси ҳам иккинчи босқичга чиқишимизни таъминласада, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- “Хоразм” ҳам ютуқни кўзлаб келгани аниқ. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай?

- Урганч жамоаси таркибида ҳам бу йил асосан ёшлар ҳаракат қилмоқда. Жамоа ўйини ҳам ёмон эмас. Кўрамиз, бугун ким ғалаба қозонар экан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика