

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, франциялик мутахассис ушбу постда бўлиш учун Стефан Жобарнинг ўрнини эгаллади ва клуб билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзолади. Қайд этиш керак, Линарес 2005-2010 йиллар давомида "Дижон" таркибида футболчи сифатида фаолият олиб борган.
Ушбу мавсумда "Дижон" чемпионат турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.



