

"Битим ҳали тузилмади, аммо ҳа, биз у билан шартнома имзолаш борасидаги якунловчи музокаралар олиб боряпмиз", - деб ёзади журналист Фабрицио Романо Диего Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтириб.
Франциялик форвард Диего Костага ўринбосар сифатида жамоага олиб келинмоқда. Дембеле Мадрид гранди таркибига харид қилиш ҳуқуқи билан ижара асосида келмоқда. Битим нархи 33 миллион еврони ташкил этади.
Дембеле "Лион"да 2018 йилдан бери ўйнайди, бунга қадар эса "Селтик" ва "Фулхэм" клубларида ҳаракат қилган.



