

"Агар клубга керак бўлмасам нима учун улар мени сотишмаяпти? Мақсадим - "Атлетико"га қайтиш.
Барчаси январь ойида бошланганди, мен янги шартномага имзо чекишга тайёр эдим, аммо кейин барчаси тўхтаб қолди. Барчасининг ортида Антонио Конте турганди. Уни мураббий сифатида ҳурмат қиламан, аммо инсон сифатида эмас. Конте футболчилар билан дўст бўлмаган", - дейди Коста Daily Mail нашрига.




