Диаби фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаганди

Aziz Tukhtamuradov
29 июл 2014
"Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Абу Диаби жароҳати сабабли футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаган экан.
"Баъзида жароҳатим сабабли футболчилик фаолятимни якунлаш фикри бошимда айланади. Лекин, футболга бўлган кучли мухаббатим сабабли мен кета олмайман.
Ҳали ёшман ва менда яна ўйнаш имконияти бор. Доимо оптимистик кайфиятимни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.
Яна футбол ўйнаш - бу, ажойиб. Қайтаётганимдан ҳурсандман. Тиззамнинг аҳволи жойида. Формамни яхшилаш борасида иш олиб бормоқдаман", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru