Ди Мария ПСЖдаги шериклари билан хайрлашди

Alisher
20 май 2022
"Пари Сен-Жермен" ва Аргентина терма жамоаси вингери Анхель Ди Мария ижтимоий тармоқда шериклари билан хайрлашди.

34 ёшли футболчи жамоавий суратни жойлади ва унга "Раҳмат ❤️" деб ёзди.

Ди Мариянинг ПСЖ билан шартномаси 30 июнда якунига етади.

Футболчининг фаолиятини Туриннинг "Ювентус" клубида давом эттириши кутилоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/angeldimariajm