Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди
02 июн 2023 14:21
Янгиликлар
Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди
Кеча Филл истеъфога чиқарилди. Клуб эгаси Дэвид Бекхэм бундай қарор қабул қилиниши сабабларини тушунтириб, изоҳ берди.
"Биз Филни ишга таклиф қилаётганимизда, у "Интер Майами"га борини беришини билардик. У нақадар катта иштиёқ билан ва биз клуб олдига қўйган амбицияларга мос равишда ишлаганини шаҳсан кўрганман.
У ва оиласига Майами жуда ёқиб қолди. Фил клуб, шаҳар ва мухлисларга нимадир бериш учун астойдил меҳнат қилди.
Фил ўзининг етакчилик қобилияти ва мураббийлик салоҳияти билан клубимиз маданиятига улкан ҳисса қўша олди.
Бу ўйинда баъзан жуда оғир қарорларни қабул қилиш талаб этилади ва назаримизда, ниманидир ўзгартириш вақти етди. Мен шаҳсан Филга клубга бўлган меҳри, бор куч-ғайрати билан меҳнат қилгани ва инсон сифатида ҳақгўйлиги учун раҳмат деб қоламан".
Фикрлар