

"Бундай ҳолат унга мос келмайди, Погба бундан-да кўпроғига қодир. Сабаблар кўп бўлиши мумкин, бироқ у бу ҳолатдан мамнун эмас.
Айни дамда Погбанинг ҳолатини қандайдир ўзгача деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу бошқа бир футболчи билан ҳам содир бўлиши мумкин эди. Бугун бу Поль, эртага эса бошқаси.
Шундай ёки бошқача ҳолатларда футболчилар билан суҳбатлашаман, уларнинг ҳолатини тушунишга ҳаракат қиламан. Бироқ айни дамда бу борада етарлича маълумотга эга эмасман", - деди Дешам.




