UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Златанда ҳам коронавирус аниқланди  1 18:50Хадсон-Одои ижарага кетмоқчи  0 18:38"Тезкор студия". "Ал Ҳилол" "Пахтакор"га ёрдам бердими? Арвеладзе кейинги ўйинда захира ўриндиғида бўладими?   10 18:30Карикатура: Бартомеу Мессининг МСН'ни қайтариш режасини бузди  1 18:08"Атлетико" "Манчестер Сити"нинг 85 миллион евролик таклифини рад этди  1 17:50Про лига. "Зомин" ўз уйида "Оқ-тепа"ни мағлуб этди  8 17:46Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 17:23Пьяничдан Месси ва Роналдудан бирини танлаш сўралди  14 16:57Суарес "Атлетико" ҳақида: "Барса" ва "Реал"га рақобатлашадиган клубга ўтишга тайёрман деб ҳисобладим. Кўплаб таклифлар бўлганди"  12 16:54Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"  3 16:35Алькантара "Ливерпуль"да Клопп ярим ҳимоясининг идеал бўлаги бўла оладими?  4 16:23Юлиан Дракслерга РПЛ клублари қизиқмоқда  1 16:16Olamsport: Конор қайтди, Чимаев Адесаньяга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 15:55Иньеста "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда  9 15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  4

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди Янгиликлар

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор" футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг "Гўзтепа" клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок "шерлар" сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Пахтакор" ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний "нуқта"ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ "Пахтакор" Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга "Пахтакор" томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада "Пахтакор" аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги "Гўзтепа" жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. "Пахтакор" эса Бундеслигада ва "Базель" орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган "Пахтакор" қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.


Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" Гомез ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш "Пахтакор" учун чинакам яхши трансферга айланди" - деб ёзади Беғамов ўз каналида.

Рейтинг: +150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика