Денисовнинг голи “Локомотив”га ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
6 фев 2017
Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этаётган Москванинг “Локомотив” клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

“Темирйўлчилар”нинг рақиби Даниянинг “Сённерйюск” клуби бўлди. Бу жамоа Дания чемпионатининг 21-туридан сўнг 30 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Коин шаҳридаги шу ном билан аталувчи мўъжазгина стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 59-дақиқада Игорь Денисов томонидан киритилди.

“Локомотив” сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов бошланғич таркибда ўйинни бошлади ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: