Денис Суарес келажакда ўйин даражаси бўйича Иньестага яқин келмоқчи

Aslanov Jasurbek
7 июл 2016
"Барселона"нинг янги ярим ҳимоячиси Денис Суареснинг сўзларига кўра, унинг кумирларидан бири Андрес Иньеста.

Журналистлар ундан келажакда Иньестани ўрнини боса олиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.

"Шундай бўлишига умид қиламан. Ҳамма Иньестанинг ўринбосари бўлишни истайди. У билан позициямиз бир хил. Келажакда ўйин даражаси борасида унга яқинлашиб олмоқчиман. Иньеста бажарган ишларни ҳеч ким қайтара олмаган. У тақлид учун намуна" - дейди Суарес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo