

Бу ҳақда унинг агенти Феликс Гранде маълум қилди.
"Биз "Наполи" ёки бошқа клубдан таклиф олмадик. Денис "Барселона"даги вазифаларини яхши уддалаяпти, унда 5 йиллик шартнома бор ва сўнгги бир неча ойда у ўсди.
Денис асосий таркиб футболчиси эмас, бироқ тез-тез майдонга тушмоқда. Барча футболчилар кўпроқ ўйнашни истайди, лекин унинг "Барселона"даги илк мавсумида шошилмаслик лозим. Келаси мавсум кўпроқ ўйин амалиёти бўлади" - дейди агент.



