UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  0 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  0 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 21:00U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - Австрия 1:0 (онлайн ҳисоб)  4 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  8 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  4 19:55Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади  0 19:28Италия грандлари ўртасида рақобат: Силва кимни танлайди?  2 19:00"Камп Ноу"ни таъмирлаётган компания норасмий ишчилардан фойдалангани учун жаримага тортилди  2 18:32Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"  12 18:04ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради  18 17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  1 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  8

Денис Коростиченко: "Сўғдиёна прагматик ўйнаб, ғалабага эришди. Улар шундай футбол ўйнашади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Сўғдиёна прагматик ўйнаб, ғалабага эришди. Улар шундай футбол ўйнашади"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди




"Бугун бизга иштиёқ, ҳиссиёт ва қўшимча куч етишмади деб ўйлайман. "Сўғдиёна"нинг фонида биринчи таймда ҳаракатимиз камроқ бўлди ва ҳужумда бир неча ўйинлардан бери кескинлик борасида орқада қолмоқдамиз. Олдинда Жером ва Туропов каби ўйинчиларни қўйган ҳолда, вазиятдан чиқмоқдамиз. Ўз навбатида, Жиззах жамоасини ғалаба билан табрикламоқчиман ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клубга ОФК Кубогида омад тилайман. "Сўғдиёна" бундай ўйин билан кўп нарсани мақсад қилиши мумкин, сабаби улар прагматик ўйнаган ҳолда ҳисоб учун ҳаракат қилишади. Бугун буни кўрсатишди, 2-3та вазиятдан биридан фойдаланган ҳолда ғалабани ушлашди. Бу улар учун яхши натижа, чунки улар шундай футбол ўйнашади. Бугун бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман ва кейинги ўйинларда ҳам буни давом эттиришади деб ўйлайман. Бизда биринчи даврада битта ўйин қолмоқда. Худо хоҳласа, иккинчи даврада яхши ҳужумчи топамиз ва қийин бўлса ҳам юқорига ҳаракат қиламиз, аммо барибир бунинг имкони бор деб ўйлайман", — деди матбуот анжумани аввалида "темирйўлчилар" устози.


— Анваржон Алижоновнинг дебют ўйинга қандай баҳо берасиз?

— Ёш ўйинчилар бизда деярли ҳар ўйинда дебют қилишади. Ғалаба қозонганимизда ва гол урганида ажойиб бўларди-ю, аммо бугунгидек қийин ўйинда 10 киши бўлиб қолганимизда ёш футболчи учун дебют қилиш... у яхши ўйнади деб ўйлайман. Умид қиламанки, у кейинги ўйинларда ҳам бизга, яъни жамоага ёрдам беради деб ўйлайман. Яхши баҳо.


— Давралар оралиғида яхши ҳужумчи топишга ҳаракат қиламиз дедингиз, муаммо фақат марказий ҳужумдами?

— Бу йили ёш ўйинчиларни майдонга туширган ҳолда битта қадамни ташладик. Балки, ушбу трансфер ойнасида 2-3та чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилармиз. Марказий ҳимоя ва марказий ярим ҳимояга ҳам ҳаракат қилишимиз мумкин, аммо менинг марказий ярим ҳимоядаги ёш ўйинчилардан кўнглим тўқ, уларнинг машғулотлардаги ҳаракатларидан қониқмоқдаман.


— Иккинчи таймда майдонга тушган ёш ўйинчилар баҳсни тезлаштириб юборишди ва "Сўғдиёна" ўзининг ярим майдонидан чиқа олмади. Бу ёш ўйинчилар сабабми ёки тактиканинг ҳужумга қаратилганиданми?

— Албатта, тактикамиз ҳужумга қаратилган эди, сабаби биз гол уришимиз керак эди. Аммо, биз 10 киши бўлиб қолдик. 3та ҳимоячига ўтган ҳолда, олдинга ўйнашга ҳаракат қилдик ва бор кучимизни бердик. Ҳа, ёш ўйинчилар тезликни таъминлашда қўшимча куч баҳш этишди. Шу сабабдан, иккинчи таймда ўйинни ўзгартирдик ва яхши ўйнадик. Аммо, таъкидлаш керакки, вазият яратмадик.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика