UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг ноябрь ойидаги ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум  0 08:50Кечаги мағлубиятдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  6 08:17ЕЧЛ. Инглизларнинг учта жамоаси турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда  2 07:40Про лига. Бугун 24-тур якунланади  1 07:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳуссейн" - "Насаф" 2:1   20 02:05ЕЧЛ. "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Интер"да ғалаба. "Лилль" бу сафар "Атлетико"ни мағлуб қилди  4 01:55ЕЧЛ. "Барселона" "Бавария"га ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рафиньядан хет-трик!  200 00:40ЕЧЛ. "Байер" "Брест" билан, "Аталанта" эса "Селтик" билан дуранг қайд этди  2 00:25ОЧЛ 2. "Насаф"нинг гуруҳидаги иккинчи баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" йирик ғалаба қозонди (+гуруҳдаги вазият)  5 23:45Россия кубоги. "Рубин" меҳмонда "Акрон" устидан ғалаба қозонди  0 23:34Ламин Ямаль яқинлашиб келаётган "Эл Класико" ҳақида гапирди  4 22:56ОЧЛ-2. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли "Ал Ҳуссейн"га имкониятни бой берди  130 22:35Тьерри Анри "Олтин тўп"ни Родри ютиши керак деб ҳисоблайди  1 22:05Моуринью АПЛнинг 2017-2018 йилги мавсуми ҳақида: "Бизда ҳали ҳам чемпион бўлиш имконияти бор, агар..."  5 21:20Жозе Моуринью Эрик тен Хагнинг МЮдаги фаолияти ҳақида гапирди  2

Денис Коростиченко: "Ғалаба қозонишимиз учун бир деталь етишмаяпти, холос. Алишер Одилов БАА клубига кўчиб ўтмоқда" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Ғалаба қозонишимиз учун бир деталь етишмаяпти, холос. Алишер Одилов БАА клубига кўчиб ўтмоқда"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз муносиб курашдик. Яхши ўйин намойиш этдик, деб ўйлайман. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Менимча, "Насаф" чемпионлик учун дадил қадамлар ташламоқда. Бугун биз жуда яхши шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Биз бугун яққол голли вазиятларга эга бўлмадик, лекин шунга қарамай футболчиларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.

- "Олимпик" жамоаси биринчи таймни жуда яхши ўтказди, юқори прессинг ва тезкор футбол намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ўйини сустлашгандек туюлди. Жамоангиз танаффусдан кейин ҳам биринчи бўлимдаги темпни ушлай олмаганига нима сабаб бўлди?

- Эътибор берган бўлсангиз, биз бугун ўзгаришларга қўл ургандик. Олдинги баҳсларда захирадан майдонга тушган ва ўйинимизни янада кучайтирган футболчиларни бугун асосий таркибга қўйдик. Бугунги режамиз шу эди. Биринчи таймни яхши ўтказдик. Тўп билан яхши ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши икки бўлим бундай ўйин намойиш этиш қийин эди. Ўзгаришларимиз ўйинга етарлича таъсир ўтказа олмади. Суннат Абдуллажонов биринчи бўлимдаёқ оғриқ ҳис этаётганини айтди, Шерзод Комиловни мажбуран захирага олдик. Иккита мажбурий ўзгариш ўйинимизга таъсир ўтказгандир.



- "Олимпик" футболчиси Алишер Одилов ҳеч қаерда кўриниш бермай қолди. Одилов ҳозир қаерда?

- Адашмаётган бўлсам, Одилов БАА клубига ўтмоқда. Тўғриси, айнан қайси клуб эканлиги эсимда йўқ. Нега ҳали расман эълон қилинмаганидан хабарим йўқ. Алишер тез орада янги жамоа аъзосига айланади.

- "Олимпик" жамоаси кўпчилик жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этаётганига қарамай, жамоа етарлича очколар тўплай олмаяпти. "Олимпик" жамоаси қачон очколарни қўлга кирита бошлайди?

- Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳар бир ўйинда бир нима етишмаётгандек. Ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз. "Сўғдиёна", "Насаф" чемпионлик учун курашаётган жамоалар, "Локомотив" эса аслида тепароқда бўлиши ҳам мумкин. Кейинги учрашувимизни сафарда "Нефтчи"га қарши ўтказамиз. Кейинги тур баҳсига узоқ кутилган уч очкони қўлга кирита олишимизга ишонаман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
21 авг 08:41:16
Dilmurod Umarov
Alisher Odilovga,shu bilan birga Olimpik jamoasiga ham omad
   
21 авг 00:10:51
Rasul Matkarimov
Alisher Odilov saviyali xujumchi kelajakda Uzbekiston terma jamoasi asosiy xujumchilaridan bolsa ne ajab
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика